Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентга трамвайни французлар «қайтаради»

Тошкентга трамвайни французлар «қайтаради»

Тошкентда трамвай тизимини французлар лойиҳалаштиради. Бу борадаги келишув Ўзбекистон Президентининг Францияга ташрифи доирасида имзоланган.

Хабар берилишича, Тошкент трамвай тизими лойиҳаси бўйича келишув Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳамда Франция Ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик ва хориждаги фуқаролар бўйича вазирлиги ўртасида бўлиб ўтган.

Унга кўра, Тошкентда трамвай тизими тажрибали француз транспорт компанияси томонидан лойиҳалаштирилади. Ҳозирда 3 та йўналиш режалаштирилмоқда. Энг аввало «Янги Ўзбекистон» боғигача трамвай линияси олиб бориш бўйича лойиҳа ишлари бошланади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг