Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги каналда чўкиб кетган эркак ҳам топилди

Тошкентдаги каналда чўкиб кетган эркак ҳам топилди

Тошкентдаги Бўрижар каналида чўккан эркакнинг жасади топилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати маълумотига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин Renessans TV Тошкентдаги Бўрижар каналининг Чилонзор тумани ҳудудидан ўтган қисмида уч киши, жумладан 5 ёшли бола ва унинг онаси чўкиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълум қилинишича, воқеа 10 апрель куни содир бўлган. 5 ёшли бола қирғоқда ўйнаб, тасодифан сувга тушиб кетган. Боланинг онаси эса уни қутқариш учун сувга сакраган, бироқ кучли оқим туфайли у ҳам чўкиб кетган. Бошқа бир киши эса уларга ёрдам беришга ҳаракат қилган, лекин уни ҳам сув оқими олиб кетган.

Тошкент шаҳри ФВБ вакили Зуҳриддин Қурбонов қутқарувчилар бола ва аёлнинг жасадини топганини, эркакни эса қидириш ишлари давом этаётганини билдирган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг