Тошкентда яна бир йўловчи автобусида ёнғин чиқди
Бугун, 28 январ куни соат 10:50 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани «Қушбеги» МФЙ Ш.Руставели кўчасида ҳаракатланиб кетаётган «Merсedes-Benz» русумли ўйловчи ташишга мўлжалланган 9T-йўналишидаги автобусда ёнғин содир бўлган.
ФВБ маълумотига кўра, ҳайдовчи автобуснинг мотор қисмида носозликлар юзага келганлиги учун, йўловчиларни тушириб автосаройга қайтаётган вақтда двигателда ёнғин келиб чиққан.
Шунга кўра 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:54 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:58 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Абу Сахий» савдо мажмуаси олдида ҳам 147-йўналишда қатновчи йўловчи автобусида ёнғин чиққани хабар қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter