Тошкентда уйга тўлов қилиб алданганлар Бош вазир билан учрашди
Бугун, 21 июль куни Бош вазир Абдулла Арипов Президент топшириғи билан Тошкент шаҳридаги қурувчи фирмаларнинг бирига уй учун тўлов қилиб алданган фуқаролар билан учрашди.
Маълум қилинишича, фуқаролар Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Иззат кўчасида «Азия Инвест Фаворит» МЧЖ томонидан қурилиши режалаштирилган уйларга тўлов қилган, бироқ орадан бир ярим йилдан кўпроқ вақт ўтганига қарамай қурилиш ишлари бошланмаган.
Kun.uz’нинг мурожаатчиларга таяниб ёзишича, фуқаролар МЧЖ раҳбари қамоққа олингани билганидан сўнг пулларини сўраб боради, лекин уларга фирма ёпилганини айтиб пулларини қайтариб беришмайди. Фуқаролар кўрган зарар 300 млрд сўмдан ортиқ экани айтилмоқда.
Бош вазир матбуот котиб Беҳзод Ҳидоятовнинг маълум қилишича, сайёр қабулда мазкур масалани ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тузилган Ҳукумат комиссияси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилган.
Шунингдек, қабул якунида улар билан навбатдаги якуний учрашув жорий йил август ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказилиши маълум қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter