Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 4 млрд сўмлик газни яширинча ёққан корхона аниқлади — вазирлик

Тошкентда 4 млрд сўмлик газни яширинча ёққан корхона аниқлади — вазирлик

Тошкент шаҳрида 1 та МЧЖ 3 млрд 838 млн сўмлик ёки 29 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Тошкент шаҳрида ўтказилган назорат тадбирларида Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Р.Т.» МЧЖ табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Хусусан, ушбу МЧЖга қарашли корхонанинг 2 та буғ қозони газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланганлиги маълум бўлди. Мазкур ноқонуний ҳолат натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 3 млрд 838 млн 950 сўм (5 млн 816 минг 592 метр куб)ни ташкил этган.

Маълумот учун: ушбу ҳажмдаги табиий газ 29 минг 82 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.

Шу билан бирга, истеъмолчининг бугунги кун ҳолатида электр энергиясидан 3 млрд 59 млн 281 минг сўм қарздорлиги мавжудлиги сабабли электр тармоғидан ажратилган.

Аниқланган ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг