Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда Ўзбекистон-Озарбайжон медиа форуми иш бошлади. Мавзу – дезинформацияга қарши кураш

Жорий йилнинг 24 сентябр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Озарбайжон медиа форуми ўз ишини бошлади.

«Рақамли асрда ҳақиқатни излаб: дезинформацияга қарши курашиш» мавзусига бағишланган ушбу форумда икки мамлакат оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, шунингдек, журналист ва экспертлар иштирок этди.

Очилиш маросимида нутқ сўзлаган Президент Матбуот котиби, Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Шерзод Асадов замонавий дунёда дезинформациялар сезиларли даражада тарқалаётганини қайд этиб, бу ҳодисага қарши курашишда икки давлат медиа тузилмалари ҳамкорлиги муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Хусусан, Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ҳамкорликнинг ягона платформасини яратиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Форум кун тартибидан рақамлаштириш шароитида оммавий ахборот воситаларининг роли, шунингдек, дезинформация тарқалишига қарши курашишнинг самарали стратегияларига оид муҳим масалалар ўрин олган. Иштирокчилар Ўзбекистон ва Озарбайжон оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилмоқда, бу эса ҳар икки мамлакатда ахборот хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва журналистика сифатини ошириш имконини беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг