Тошкентда «Отлиқ кавалерия паради» бўлиб ўтади
«Наврўз» умумхалқ байрами муносабати билан 18 март куни пойтахтда «Отлиқ кавалерия паради» ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.
Шу муносабат билан бугун соат 17:00дан 18:00га қадар бир неча кўчалар қисман ёпилади.
Жумладан:
– «Ўзбекистон меҳмонхонаси» автотураргоҳидан Махтумқули кўчаси бўйлаб Амир Темур хиёбони айланма йўлигача ва ушбу айланма йўл;
– Амир Темур хиёбонидан Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб Алишер Навоий кўчаси билан кесишмасигача;
– Амир Темур шоҳ кўчаси ва Алишер Навоий кўчаси кесишмасидан «Hyatt regency» меҳмонхонаси автотураргоҳигача.
Ҳокимлик ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни сўрамоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter