Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда жамоат транспортлари бир кунда 1,7 млн нафар йўловчини ташияпти

Тошкентда жамоат транспортлари бир кунда 1,7 млн нафар йўловчини ташияпти

Тошкент шаҳри ер усти жамоат транспорти тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим қилинди.

Ўтказилган таҳлилларга кўра, пойтахтдаги мобил аҳолининг кунлик ҳаракатланиш (қатнов) сони ўртача 9 млн тани ташкил этиб, шундан 6 млн қатнов транспортда амалга оширилади.

Транспортда амалга оширилаётган қатновларнинг 1,7 млн таси (28 фоиз) жамоат (автобус, метро) транспортига (2022 йилда 0,8 млнта), 4,3 млн таси енгил автотранспортга тўғри келмоқда.

Шаҳарда кун давомида ўртача 1 миллионга яқин автотранспорт (770 мингта – рўйхатдан ўтган, 200 мингта кириб-чиқади) ҳаракатланиб, асосий кўчаларга 2 баробар кўп юклама тушмоқда.

Таҳлилларга кўра, битта енгил автотранспорт воситасида бир кунда ўртача 4,3 та йўловчи, битта автобусда эса ўртача 580 та йўловчи ташилмоқда (автобуснинг енгил автотранспортга нисбатан самарадорлиги 135 баробар).

Сўнгги 2 йилда автобуслар сони 2 баробарга (1 959 та), ҳаракат таркибининг ўртача сиғими эса 74 фоизга (155 минг нафар йўловчи) ошди. Натижада эса автобусларда кунлик йўловчи оқими 1,7 бараварга кўпайиб, 1 млн нафарга етди (илгари кунига 650 минг йўловчи ташилган).

Пойтахтга кириб келадиган аҳолининг шаҳар марказига етиб бориш вақти 45 дақиқадан 30 дақиқагача қисқарди (кунига пойтахтга 900 мингдан ортиқ аҳоли жамоат транспортида кириб келади).

2020 йилда шаҳар жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизимидан 45 244,4 минг йўловчи фойдаланган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 78 515,3 минг нафарга етди, тушум эса 28,4 млрд сўмдан 98,6 млрд сўмга ошди. Электрон тўловлар умумий тушумдаги улуши 60 фоизни ташкил этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг