Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда сифатсиз иссиқлик таъминоти учун қайта ҳисоб-китоб қилинади

Тошкентда сифатсиз иссиқлик таъминоти учун қайта ҳисоб-китоб қилинади

Тошкент шаҳри аҳолисини иссиқлик таъминоти билан таъминлашга масъул компания — «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК жорий йил қиш мавсумида етарлича иссиқлик таъминотини ололмаган пойтахт аҳолисига мурожаат қилиб, бу учун қайта ҳисоблашни мустақил равишда амалга оширишини маълум қилди.

«Иссиқлик ишлаб чиқарувчи ва иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан ҳарорат режимига риоя қилмаслик оқибатида иссиқлик таъминотида узилишларни бошдан кечирган бўлсангиз, қайта ҳисоб-китоб Veolia Energy Tashkent мутахассислари томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

Яъни:

  • иссиқлик энергиясининг йўқлиги ёки сифатсиз иссиқлик энергияси билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан инспекторни чақириш ва далолатнома тузишингиз шарт эмас;
  • Далолатнома Veolia Energy Tashkent’нинг туман иссиқлик тарқатиш бошқармаси томонидан диспетчер маълумотлари асосида тузилади. Veolia Energy Tashkent тасарруфида иссиқлик энергияси кўрсаткичлари қай вақтдан бошлаб меёрларга жавоб бермай қолгани ҳақидаги маълумотлар бор.

Қайта ҳисоблаш зарур сифатга эга бўлмаган иссиқлик ташувчисини етказиб беришнинг бутун даври учун амалга оширилади», – дейилади компания мурожаатида.

Шу билан бирга, компания уйнинг ертўласигача сифатли иссиқлик ташишни таъминлаган бўлса, лекин иситиш ёки иссиқ сув билан боғлиқ муаммолар уй ичидаги инфратузилма сабаб келиб чиққан бўлса, қайта ҳисоблаш амалга оширилмаслиги эслатади.

Қайта ҳисоблаш далолатномаси билан Veolia Energy Tashkent ҳудудий иссиқлик тарқатиш бошқармаларида танишиш мумкин. Қайта ҳисоб-китоб биллинг тизими ўрнатилиши билан боғлиқ ишлар тугаганидан сўнг шахсий кабинетда кўринади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг