Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «экспресс-автобус»лар учун алоҳида йўлаклар ташкил қилинади

Тошкентда «экспресс-автобус»лар учун алоҳида йўлаклар ташкил қилинади

Тошкент шаҳрининг Амир Темур, Шахрисабз, Шота Руставели ва Янги Сергели кўчаларида тезкор автобуслар ҳаракатланиши учун алоҳида ажратилган автобус йўлаклари ташкил қилинади.

Бу борада Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қарор лойиҳасига кўра, шунингдек, ушбу кўчаларда жойлашган чорраҳаларда светофорларининг мувофиқлаштирилган бошқарув тизими жорий этилади ва чорраҳаларнинг геометрик параметрларини ўзгартириш орқали самарадорлиги оширилади.

Йўналишсиз такси учун эса йўловчиларни тушуриш (чиқариш) майдончалари жорий этилади.

Эҳтиёждан келиб чиқиб, йўл транспорт ҳодисалари таҳлили асосида тартибга солинган пиёдалар ўтиш йўлакларини жорий қилиниб, светофорларнинг мувофиқлаштирилган тизимига интеграция қилинади.

Пойтахт кўчаларидаги жамоат транспортини яхшилашга қаратилган мазкур тадбирлар, ҳужжат лойиҳасига кўра, 2023 йил якунига қадар тўлиқ тугатилиши керак. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг