Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда блогерга тажовуз бўлгани айтилганди. ИИББ расмий муносабат билдирди

Тошкентда блогерга тажовуз бўлгани айтилганди. ИИББ расмий муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда ютуб-блогер Абдуқодир Мўминовнинг видеомурожаати тарқалиб, унда бир нечта номаълум шахс унга тан жароҳати,  автомашинасига эса шикаст етказишганини маълум қилган.

Пойтахт ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 декабрь куни тахминан соат 22.30 ларда фуқаро А.Мўминов «102» рақамига қўнғироқ қилиб, Яшнобод туманида номаълум шахслар уни уриб тан жароҳати етказиб, унга тегишли бўлган «Samsung S21 Ultra» русумли уяли алоқа воситасини олиб кетишганини, шунингдек унинг автомашинасига қаттиқ жисм билан уриб шикаст етказишганини маълум қилган.

Мазкур хабар асосида воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи чиқиб, барча зарурий ҳараеатлар олиб борилган ва холислар иштирокида воқеа жойидан 5 дона қўл бармоқ изи ва 1 дона бейсбол битаси далилилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Шунингдек, фуқаро А.Мўминовдан бир дона флешкадаги видеоёзувлар текшириб кўриш учун процессуал тартибида олинган.

Қайд этилган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164-моддаси («Босқинчилик») билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган. Тошкет шаҳар ИИББ раҳбариятининг топшириғига кўра, ушбу жиноятни фош этиш мақсадида малакали ходимлардан иборат тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан барча зарур тергов ва тезкор-қидирув ҳаракатлари ўтеазилмоқда,  дейилади расмий маълумотда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг