Тошкентда банкоматни «тозалаб» келган банк ходимлари ушланди
Тошкент шаҳри Миробод туманида банкоматлардан қайтган маблағларни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг маълум қилишича, «Turonbank» АТБнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, ушбу банк хизматлари маркази касса амалиётлари бўлими кассири Ж.Д. ва бошқа масъул шахслари банк хизматлари марказига қарашли 10 дона банкоматдан қайтган маблағларни тегишли тартибда кирим қилмасдан, сохта маълумотлар тузиш орқали катта миқдордаги маблағларни талон-торож қилиб келганликлари аниқланган.
Қайд этилишича, етказилган жами зарар 347,5 млн сўм ва 7 600 АҚШ долларини ташкил қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter