Тошкентда автобус ҳайдовчиси ва йўловчи ўртасидаги жанжал юз берди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида автобус ҳайдовчиси ва йўловчи ўртасида жанжал юз бергани акс етган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2023 йил 25 сентябрь куни соат 19:59 да 93-сонли автобус йўналиши ҳайдовчиси А.Ғ бошқарувида Юнусобод 9-даҳасидан «Food city» савдо маркази томон ҳаракатланиб кетаётган «King Long» русумли давлат рақами 01| 827 ЛКА бўлган автобус салонидаги йўловчи, ҳайдовчи томонидан белгиланмаган жойда автобусни тўхтатмаслиги тўғрисида маълумот берилганидан сўнг, йўловчи томонидан ҳайдовчига ҳақоратли сўзлар гапирилиб, автобусни бошқарувига халақит берилган.
Тортишув натижаларига кўра, йўловчи ва унга ҳамроҳлик қилаётган аёл йўловчи автобусдан тушиб, унинг олд томонига туриб олиб 15 дақиқа давомида ҳаракатланишига тўсқинлик қилгани маълум бўлган.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг таъкидлашича, мазкур ҳолат автобус салонига ўрнатилган видеокузатув воситаларида қайд этилган ҳолат асосида ўрганиб чиқилган.
Ҳозирда воқеа юзасидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter