Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тошкент-Хожикент» йўналишидаги электропоезд қатнови номаълум муддатга тўхтатилди

«Тошкент-Хожикент» йўналишидаги электропоезд қатнови номаълум муддатга тўхтатилди

«Тошкент-Хожикент» йўналишидаги электропоезд қатнови номаълум муддатга тўхтатилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси хабар бермоқда.

Расмий тушунтиришга кўра, вақтинчалик тўхтатилаётган электропоезд қатнови ҳаракат таркибини модернизация қилиш ишлари билан боғлиқ.

Мазкур йўналишда жорий йил 8 ноябрдан қуйидаги рейслар бекор қилинган:

  • 6435/6436-сонли «Тошкент — Хожикент — Тошкент» йўналиши;
  • 6441/6442-сонли «Тошкент — Хожикент — Тошкент» йўналиши.

Компания фойдаланувчилардан келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган.

Мазкур йўналишда аввалроқ ҳам бир нечта поезд қатновлари бекор қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида «Тошкент-Чирчиқ-Хожикент» тезюрар шаҳарлараро электропоездлар қатнови 2022 йилнинг 24 сентябрдан бошлаб жорий этилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг