Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент халқаро аэропортидаги эстакадага чиқиш чекланяпти

Тошкент халқаро аэропортидаги эстакадага чиқиш чекланяпти

Бугун, 8 декабр соат 12:00 дан бошлаб Тошкент халқаро аэропортидаги йўл ўтказгич (эстакада)га чиқиш чекланади.

«Uzbekistan Airports» компанияси бу аэропортда бошланган реконструкция ишлари билан боғлиқ эканини маълум қилган.

Қайд этилишича, автотранспорт воситалари ва туристик автобусларнинг кириши учун халқаро терминал автотураргоҳи ёнида алоҳида йўловчи тушириш йўлаги ташкил этилади.

«Шунингдек, терминалда реконструкция ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчиларнинг кириши вақтинча чекланади», – дейилади компания хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг