Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент метросининг 19 бекатини номлаш бўйича сўровнома ўтказиляпти

Тошкент метросининг 19 бекатини номлаш бўйича сўровнома ўтказиляпти

2022 йилнинг 5-11 декабр кунларида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти томонидан geonom.tashkent.uz сайтида шаҳар метрополитени ерусти линиясининг «Дўстлик-Қўйлиқ» ва «Олмазор-Сергели» йўналишларидаги 19 та бекатига ном бериш бўйича таклифлар йиғилган эди. 

Мазкур таклифлар орасидан таниқли олимлар, тарихчилар, филологлар, топонимистлар ва бошқа соҳа мутахассис-экспертлари, шунингдек, ОАВ вакиллари, блогерлардан иборат Ишчи гуруҳ «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонун талаблари асосида ҳамда давлат тилида топонимлар ёзилишининг белгиланган қоидаларига мувофиқ,  келиб тушган таклифлардан ҳар бир бекат учун энг мосларини танлаб олишган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу бекатларга ном бериш бўйича таклифлар тайёрлаш давомида маҳаллий аҳоли фикрини ўрганиш мақсадида пойтахт аҳлини овоз бериш йўли билан ушбу жараёнда иштирок этишга таклиф қилмоқда.

Овоз бериш жорий йилнинг 4 апрел кунидан 18 апрелга қадар давом этади. 

Энг кўп овоз йиққан номлар рўйхати Транспорт вазирлигига тегишли таклифларни тайёрлаш ва кейинчалик уларни Ҳукуматга қарор қабул қилиш учун киритилади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг