Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент метроси учун 3 та замонавий ҳаракат таркиби олиб келинди

Тошкент метроси учун 3 та замонавий ҳаракат таркиби олиб келинди

Кеча, 24 феврал куни Тошкент шаҳрига тўрт вагонли янги 3 та замонавий метро ҳаракат таркиблари олиб келинди.

Ушбу ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан, 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади.

Йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида, янги ҳаракат таркиблари асосан, «Юнусобод» ва «Ер усти ҳалқа йўли йўналишлари»да ҳаракатга чиқарилади.

«Тошкент метрополитени» корхонаси ахборот хизмати, шунингдек, 2024 йил май ойига сўнггига қадар босқичма-босқич равишда яна 8 та метро поезди олиб келинишини маълум қилди.

«Бу режавий ишлар натижасида, метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган», – дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг