Тошкент ҳавоси яхшиланади, қачонки...
Тошкент ҳавоси яхшиланиши мумкинми? Ҳа, мумкин!..
Баҳор келди, яшиллик кўпайди, нисбий намлик ошди. Яшил биомасса транспирацияси жадаллашуви, шунингдек, ҳароратга ҳам боғлиқ. Кунлар ҳарорати барқарор кўтарилганда транспирация барқарор тезлашади. Шунга мувофиқ, ҳаводаги чанг зарраларининг (бизда асосан РМ2.5 зарралари) чўкиши, боғланиши ва айрим ҳолларда баргларга ютилиши ҳам тезлашади.
Бу ерда бир муҳим жиҳат бор. Дарахтлар қишки уйқуга кирганда ҳаводаги занг зарралари миқдори кескин ошиб кетди. Ва эътибор берилса, айни қиш вақти – декабр ва январ ойларида бу ҳолат энг юқори нуқтасига етди. 2022 йил октябрида энг ёмон натижа қайд этилган.
Лекин, бундан ҳавонинг ифлосланиши мавсумий деган хулоса чиқмаслиги керак. Ҳаводаги чанг зарраларининг миқдори, аксарият ҳолларда, яшил биомассага боғлиқ. Тошкент шаҳридаги дарахтларнинг аёвсиз кесилиши шу ҳолатга олиб келинди. Критик ҳолатнинг нисбатан яхшиланиши кунлар исиши ва дарахтлар баргининг тўлиқ ривожланиши (унга боғлиқ тарзда транспирациянинг ошиши)га боғлиқ.
Яшил биомасса мавсумда майда зарраларни «зарарсизлантириб», кейин қишки мавсумга кирилар ва унда чангнинг хуружи кузатилмасди. Лекин, кейинги йилларда, яшил биомассанинг камайиши ҳисобига аввалги мавсумда тўпланган ҳамма чанг зарралари кейингисига «ўтказиб» юборилди. Қишда чанг миқдорининг кескин ошиши шундан.
Лекин, ҳозирги вазият бизни ташвишга солаётган бу муаммонинг тўлиқ ечими бўла олмайди. Нисбатан йирик баргли дарахтлар ва яшил қопламни кўпайтирмай туриб аввалги ҳолатга қайтиш мушкул масала.
Бахтиёр Абдуғафур facebook саҳифасидан олинди
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter