Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ташаббусли бюджет»да бажарилган ишлар маҳалла розилигидан кейингина қабул қилинади

«Ташаббусли бюджет»да бажарилган ишлар маҳалла розилигидан кейингина қабул қилинади

Маҳаллани жамоатчилик ва давлат органлари ўртасидаги таянч бўғинга айлантириш мақсадида «Ташаббусли бюджет» доирасида бажарилган ишларни қабул қилишнинг янги тартиби амалиётган татбиқ этилади. Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармони билан тасдиыланган «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга оид давлат дастурида гап боради.

Яъни, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб «Ташаббусли бюджет» доирасидаги лойиҳаларни ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилиш тартиби жорий этилади.

2024 йил 1 августга қадар эса фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига «Ташаббусли бюджет» доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларидан маълумотлар олиш, маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ажратилишини талаб қилиш ҳамда лойиҳалар амалга оширилишини жамоатчилик томонидан мониторинг қилиш имконияти яратилади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг