Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тарихий билагузукларни Ўзбекистондан олиб чиқишга бўлган уриниш фош қилинди

Тарихий билагузукларни Ўзбекистондан олиб чиқишга бўлган уриниш фош қилинди

Хоразм вилоятидаги «Шовот» чегара божхона постида 2 дона қадимий билагузукни яширинча олиб чиқишга уринган йўловчи тўхтатиб қолинди.

«Яшил» йўлак орқали ҳаракатланган йўловчи 520 граммдан зиёд оғирликдаги билагузукларни қўл юки орасида олиб чиқишга уринган.

Санъатшунослик экспертизаси хулосасига кўра – никель, мис, калай ва кумуш аралашмасидан қўлдан ишланган ушбу билагузуклар XX аср бошларига мансуб бўлиб, тарихий-бадиий қийматга эга маданий бойлик ҳисобланади.

Жиноят ишлари бўйича, Шовот туман судининг қарорига асосан қадимий ашёлар давлат эгалигига ўтказилди ва Хива «Ичан-қалъа» давлат музей қўриқхонасига топширилди.

Маълумот учун, «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги қонун ҳамда «Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги Низом талабларига мувофиқ эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдин яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш мумкин эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг