Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таниқли аскиячи ва қизиқчиларнинг маҳорат мактаблари фаолияти йўлга қўйилади

Таниқли аскиячи ва қизиқчиларнинг маҳорат мактаблари фаолияти йўлга қўйилади

Жорий йил 11 июлдаги Президентнинг ПҚ-222-сон қарори билан Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати маркази ташкил этилади.

Шунингдек, ҳар йили сўз усталари ва қизиқчилар ўртасида «Хуш кайфият» республика кўрик-танлови ҳамда икки йилда бир марта «Табассум» халқаро кулги фестивали ўтказилади.

Шунингдек, ҳар йили камида 25 та аудиовизуал асар яратиш учун давлат буюртмаси берилади.

Бунда энг кенг оммалашган 5 та аудиовизуал асар ижодкорлари БҲМнинг 50 баравари (16 млн 650 минг сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

Давлат органлари, муассасалари ва корхоналари ҳар чоракда камида бир маротаба ўз ходимларининг маданий-эстетик ҳордиқ чиқаришлари учун оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш амалиёти йўлга қўйилади.

Бундан ташқари:

  • аския ва қизиқчилик санъати соҳасида таниқли ижодкорларнинг маҳорат мактаблари фаолияти йўлга қўйилади;
  • ушбу қарорда белгиланган тартибда ўзининг маҳорат мактабини яратган ижодкорлар асосий иш жойи орқали ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 баравари (4 млн 900 минг сўм) миқдорида қўшимча рағбатлантириб борилади;
  • маҳорат мактабларига улар фаолият юритадиган муассаса объектларидан текин фойдаланиш ҳуқуқи берилиб, уларга ушбу муассаса томонидан алоҳида хона ажратилади.

2024/2025 ўқув йилидан Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи ҳамда Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактабида «Аския ва қизиқчилик санъати» йўналиши очилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг