Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, 2 та машинани мажақлаган «Tahoe» ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, 2 та машинани мажақлаган «Tahoe» ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

14 декабрь куни соат 13:00 атрофида Марғилон шаҳар А.Яссавий-Тинчлик кўчалари кесишган чорраҳаси автомобиль йўлида «Tahoe-2» автомашинаси ҳайловчиси қарама-қарши йўналишга ўтиб, ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган «Tico» автомашинага бориб урилган, ҳодиса камераларга тушиб қолганди.

ЙТҲ натижасида оғир жароҳатланган «Tico» ҳайдовчиси Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Жабрланувчида оғир тан жароҳати – бош мия чайқалиши, бош мия травмаси, чап оёқ синиши ва бошқа жароҳатлари борлиги аниқланган. «Tico» йўловчиси А.Қ.да эса чап болдир суяги ёпиқ синган.

«Tico»нинг ортидан ҳаракатланиб келаётган «Matiz» автомобили ҳам ЙТҲ натижасида мажақланган.  

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан «Tahoe» ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг