Тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотда қатор муаммолар ечим топади
Кўпчиликни ёдида бўлса керак, 2021 йил ёзда Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан ўтказган биринчи Очиқ мулоқоти давомида ҳар бир соҳа вакилларининг касб байрамлари куни белгилаб қўйилган бўлсада, жамиятнинг ҳар бир бўғинида вакиллари бўлган тадбиркорлар кунини йўқлиги адолатдан эмаслигини таъкидлаганларида кўпчилик бу нарсага ишончсизлик билан қараган эди.
Шу йилнинг ўзида ҳар йили 20 август кунини Тадбиркорлар куни сифатида нишонлаш тўғрисида Қонун қабул қилиниши Давлат тадбиркорларга катта куч сифатида эътибор бериши ва уларни хуқуқларни ва манфаатларини ҳар қандай йўл билан ҳимоя қилишга катта эътибор қаратганини намоён қилди.
Хусусан, кейинги йилларда Бизнес Омбдусманнинг назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашишини чеклашга қаратилган ваколатларини кенгайтирилиши ва хокимликларнинг тадбиркорлик учун ер майдонлари ажратишдаги ваколатларини чекланиши ва бошқа бир қатор ислоҳотларни бунинг мисоли сифатида кўриш мумкин.
Жорий йил август ойида ўтказилиши режалаштирилаётган Очиқ мулоқатда ҳам тадбиркорларни қийнаётган қатор муаммолар ўз ечимини топиши кутилмоқда.
Тошкент вилояти бўйича Бизнес Омбудсман
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter