Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда ўқитувчи ва шифокорлар учун 100 та уй-жой қурилади

Сурхондарёда ўқитувчи ва шифокорлар учун 100 та уй-жой қурилади

Сурхондарёда ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда тиббиёт ходимларини рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида улар учун Шеробод тумани ҳудудидан 100 та замонавий турар-жой қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ушбу туманда бўлиб, жамоатчилик фаоллари билан биргаликда мазкур уй-жойларнинг тамал тошини қўйди ва қурилиш ишларига старт берди.

Ушбу уй-жойларни танлов асосида 50 нафардан жами 100 нафар самарали меҳнат қилиб келаётган, юртимиз ривожи ва аҳоли саломатлиги йўлида кўплаб шогирдларни етиштираётган ҳалол ва фидойи ўқитувчи ҳамда шифокорларга Президент номидан совға қилинади.

Саховатпеша тадбиркор ўз маблағи ҳисобидан бунёд этилаётан кўп қаватли уй-жойларни 2024 йилнинг март ойида фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг