Сурхондарёда фуқаронинг банк картасидан пул ўғирлаган банк ходимлари ушланди
ИИВ Киберхавфсизлик маркази Сурхондарё вилоятида фуқарога тегишли банк картасидан пулларнинг жиноий йўллар билан ечиб олинганлик ҳолати юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, Олтинсой туманида яшовчи фуқаро О.С. ариза билан мурожаат қилиб, аризасида ўзига тегишли бўлган «Humo» банк картасидаги жами 48 млн 640 минг 550 сўм миқдоридаги пуллар номаълум шахслар томонидан ечиб олинганлигини билдирган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида О.С. исмли фуқаронинг банк картасидан пулларини ўғирлаган шахслар Шўрчи туманида яшовчи Қ.Ш. ва А.С. эканлиги аниқланган.
Ҳозирда тегишли идоралар томомнидан ушбу фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter