Содиқ Сафоев Қорабоғ масаласида Ўзбекистоннинг позициясини айтди
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистон Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш борасидаги қатъиятини олқишлашини таъкидлади.
«Биз Озарбайжоннинг барча соҳаларда, айниқса, ҳудудий яхлитлик ва адолатни тиклаш борасида эришаётган ютуқларидан мамнунмиз. Биз Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш ва ҳимоя қилишда барча қийинчиликларга қарамай олиб бораётган адолатли курашида қўллаб-қувватлаймиз, ҳукумат ва халқнинг қатъиятини олқишлаймиз. Ишончим комилки, Озарбайжон яқинда Қорабоғни дунёнинг энг жаннатмакон ҳудудларидан бирига айлантиради, Шуша унинг гўзаллигидан баҳраманд бўлишлари учун эса қучоғини очиб, бутун дунёдан меҳмонларни кутиб олади», — дея таъкидлади Сафоев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter