Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сижжак» сотилмайдиган бўлди

«Сижжак» сотилмайдиган бўлди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига биноан «Сижжак» ва «Чотқол» дам олиш масканлари хусусийлаштирилган объектлар рўйхатидан чиқарилди.

Ҳужжатга кўра, «Сижжак» 124-мактаб-интернатига, «Чотқол» касаба уюшмалари федерациясига бириктирилган. Уларни сотиш мумкин эмас, фаолият турини ўзгартириш ҳам тақиқланади.

«Сижжак» Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлиб, 2017 йил 10 февралда Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг қарори билан мусодара қилинган эди.

Биринчи марта дам олиш маскани 2021 йил март ойи охирида сотувга қўйилган. «Сижжак» дам олиш оромгоҳини 2022 йил апрель ва октябрь ойларида ҳам сотилишига ҳаракат қилинган.

Маълумот учун, «Сижжак» оромгоҳи Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган бўлиб, ер майдони 5,38 гектарни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг