«Сижжак» яна сотувга қўйилди
Давлат активларини бошқариш агентлиги E-auksion сайтида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган «Сижжак» дам олиш масканини яна сотувга қўйди.
Ер участкасининг умумий майдони 5,38 гектар, бино ва иншоотлар майдони 4039,56 квадрат метрни ташкил этади. Мажмуа ҳудудида меҳмонхона бинолари, бир нечта сузиш ҳавзалари, амфитеатр, коттеж, сув минораси ва бошқа иншоотлар мавжуд.
Бошланғич баҳоси – 70 миллиард 68 миллион сўм, омонат суммаси – 3,5 миллиард сўм. Аризалар 7 ноябрь соат 09:00 гача қабул қилинади, аукцион шу куни соат 10:00 да бўлиб ўтади.
Аввал ушбу объект Гулнора Каримовага тегишли эди. Дам олиш маскани биринчи марта ўтган йилнинг март ойида очиқ кимошди савдосига қўйилганди.
Ўз вақтида Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» оромгоҳи аввал ҳам сотувга қўйилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter