Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев «CSG» компанияси раҳбари Мэн Чжэньпин билан учрашди

Шавкат Мирзиёев «CSG» компанияси раҳбари Мэн Чжэньпин билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шэньчжэнь шаҳрига ташрифи доирасидаги навбатдаги учрашув «CSG» компанияси директорлар кенгаши раиси Мэн Чжэньпин билан бўлди.

Хитойнинг электр тармоқлари соҳасидаги етакчи компаниялардан бири «CSG» тармоқларни қуриш ва бошқаришга ихтисослашган. Компаниянинг бозор капиталлашуви 60 миллиард долларни ташкил этади.

Учрашувда истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Хитой компанияси иштирокида лойиҳалаштириш ва инжиниринг бўйича замонавий тизимларни, энергетик хавфсизликни таъминлаш ва энергия тармоқларида йўқотишларни камайтириш бўйича юксак стандартларини жорий қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг