Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Шаффоф қурилиш» натижасида 4 йилда 3,6 трлн сўм маблағ тежалди 

«Шаффоф қурилиш» натижасида 4 йилда 3,6 трлн сўм маблағ тежалди 

Ҳеч кимга сир эмас, қурилиш энг коррупциялашган соҳалардан бири эди. Лойиҳалар «кимга берилса, берилди», танловлар шаффоф эмас, пудратчилар сони чекланган эди.

Аввал йирик қурилиш лойиҳалари бир нечта «омадли» пудратчилар қўлига тушар, мингтага ҳам етмаган қурилиш компаниялари ўнлаб объектларни бажарарди. Сифат, нарх ва назорат борасидаги саволлар очиқ қоларди. 

Ҳозирги кунда амалиётга татбиқ қилинган «Шаффоф қурилиш» дастури натижасида эса:

  • 4 мингдан ортиқ пудратчи ишга жалб этилди – энди имконият ҳаммага тенг;
  • 13,5 минг объект қурилиши шаффоф тендерлар орқали тақсимланди; 
  • сўнгги 4 йилда 3,6 триллион сўм бюджет маблағи тежалди.

Бу борадаги рақамлаштириш барча маълумотларнинг онлайн – тендерлар очиқ ва шаффоф ўтишини таъминлаган. Бир қурилиш компаниясига чеклов – «монополия» тугатилди ҳамда ортиқча харажатлар кескин қисқариб, давлат пули тежалмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, «Шаффоф қурилиш»дастури жорий этилганидан кейин бу йўналишда ҳам бирмунча ижобий ўзгаришлар сезиляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг