Сергелида «Cobalt» тўхтаб турган юк машинасининг тиркамаси билан тўқнашиб кетди

Жорий йилнинг 14 апрель куни Тошкентнинг Сергели тумани Қумариқ кўчасида «Cobalt» тўхтаб турган «МАН» русумли юк машинасининг тиркамаси билан тўқнашиб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 14 апрель куни соат 22.20 ларда Сергели тумани Қумариқ кўчасида 1996 йилда туғилган С.D. давлат рақами белгиси 95 M 011 JА бўлган «Cobalt» русумли автомашинани бошқариб келаётиб, 1989 йилда туғилган С.П. бошқарувидаги ҳаракатсиз тўхтаб турган давлат рақам белгиси 80 L 423 SА бўлган «MAN» русумли юк машинасининг тиркамаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада «Cobalt» автомашина ҳайдовчиси 1996 йилда туғилган С.D. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter