«Сайлов жараёнларида, ҳозирча жиддий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмади» – Бош прокуратура
Ўзбекистон Республикасида муддатидан илгари Президентлик сайлови жараёнларида 9 июль куни соат 15:00га қадар сайлов натижаларига у ёки бу тарзда таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бирор жиддий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмади.
Бош прокуратура вакилига кўра, соат 15:00 ҳолатига прокуратура органларига сайлов жараёнлари ҳақида фуқаролардан 250 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.
«Мазкур мурожаатларнинг аксариятида сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий тушунтиришлар сўралган. Ҳуқуқбузарликларга оид хабар ва мурожаатлар келиб тушмади», – дейди Бош прокурор ўринбосари Шохруҳ Аминов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter