Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди

Самарқанддаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди

Бугун, 12 май куни соат 19:09 да Самарқанд шаҳар «Нурли йўл» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлган.

Вилоят ФВБ келиб тушган хабар асосида воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та ёнғин ўчириш автонарвонини жўнатган ва ёнғин соат 19:40 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг