Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда вояга етмаган йигитча автомобилда 52 ёшли фуқарони уриб юборди

Самарқандда вояга етмаган йигитча автомобилда 52 ёшли фуқарони уриб юборди

Ижтимоий тармоқда Самарқандда вояга етмаган бола фуқарони уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 2023 йил 16 май куни соат 21:30 лар атрофида Самарқанд шаҳар И. Холдун кўчасида 2007 йилда туғилган вояга етмаган Самарқанд шаҳрида яшовчи бола отасига тегишли чет элда ишлаб чиқарилган транспорт воситасини тезликни меъёридан ошириб ҳайдаб, йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган 1971 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида фуқаро тан жароҳатлари олиб Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига даволаниш учун ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг