Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда 5 фарзанди бўлган аёл ўз жонига қасд қилди

Самарқандда 5 фарзанди бўлган аёл ўз жонига қасд қилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда 5 фарзанднинг онаси осиб ўлдирилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Вилоят прокуратураси мазкур хабарни тасдиқлаб, ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Аниқланишича, 2022 йилнинг 3 октябрь кунидан 4 октябрь кунига ўтар кечаси Пастдарғом туманида яшаган 43 ёшли С.С. ота-онаси яшаб келаётган уйнинг ҳовлисидаги дарахтга ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани прокуратураси томонидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Марҳума С.С.нинг ўз жонига қасд қилганлиги сабабларини аниқлаш мақсадида унинг турмуш ўртоғи, оила аъзолари, қўни-қўшни ва маҳалладагилардан тушунтириш хатлари олинган, тегишли  ташкилотларга сўров хатлари юборилган, хизмат текширувлари тайинланган.

Хозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг