Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда 2300 йиллик ҳарбий истеҳком топилди

Самарқандда 2300 йиллик ҳарбий истеҳком топилди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидан милоддан аввалги II-III асрга тегишли ҳарбий истеҳком топилди.

Туман ҳокимлиги берган маълумотга кўра, туманнинг Дўстлик маҳалласи ҳудудида жойлашган «Қўй тепа» тепалиги ўрнидан милоддан аввалги III-II асрга тегишли ҳарбий истеҳком топилган.

Айни пайтда ушбу жойда италиялик ҳамда самарқандлик археолог олимлар илмий экспедиция олиб бормоқда. Илмий қидирув жараёнида олимлар ҳудуддан қала деворлари, катта кўза, коса, кичик хайкалча, мухр каби ноёб топилмалар топишган. Олимларнинг таъкидлашича, ушбу тарихий объект ташқи душманлардан ҳимояланувчи ҳарбий истеҳком бўлган.

Туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳам қазилма ишлари олиб борилаётган ҳудудда бўлиб, олимларга илмий қидирув жараёнида зарур бўлган моддий-маънавий кўмак беришга тайёрлигини билдирган. Жумладан, ҳокимлик тепаликни ташқи таъсир, жумладан, ёмғир, қорлардан ҳимоя қилиш учун тарихий объект устига темир панжара ўрнатиб, устини тўлиқ ёпиб беришни ўз зиммасига олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг