Қутқарувчиларимиз Туркиянинг асосан ўзбеклар яшайдиган қишлоғида иш бошлади
Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида сафарбар этилган Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилардан иборат отряди Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ маълум қилди.
Маълум қилинишича, бу ҳудудда асосан 10 мингдан ортиқ этник ўзбеклар истиқомат қилади.
Айни пайтда Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги Элчихонаси ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан фуқароларни табиий офат ҳудудларидан хавфсиз жойларга кўчириш ва Ватанга олиб келишга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, бир муддат олдин Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳридаги халқаро мусобақада иштирок этган спорт курашлари бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари Анқара шаҳрига олиб ўтилгани хабар қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter