Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонга бормоқчи бўлган меҳнат муҳожирлари огоҳлантирилди

Қозоғистонга бормоқчи бўлган меҳнат муҳожирлари огоҳлантирилди

Қозоғистонга бормоқчи бўлган меҳнат муҳожирлари огоҳлантирилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига кўра, жорий йилнинг 3 июн кунидан бошлаб, Қозоғистоннинг барча ҳудудларида миграция соҳасида ҳуқуқбузарликни аниқлаш мақсадида «Нелегал-2024» рейд тадбирлари ўтказиляпти.

Ушбу рейд тадбирлари давомида Қозоғистон ҳудудида қонуний бўлиб туриш ва қонуний меҳнат миграцияси тартибини бузган чет эл фуқароларига нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Агентликнинг маълум қилишича, қонунбузилиш ҳолатлари Олмаота, Остона, Чимкент шаҳарлари ва Мангистау вилоятида кўп учрамоқда.

«Шу муносабат билан, ушбу давлатга бораётган ва бўлиб турган юртдошларимиздан миграция қоидаларига риоя қилиш сўралади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудида 30 кун муддатгача бўлиб туриши мумкин, аммо ушбу давр мобайнида меҳнат фаолиятини амалга ошириши тақиқланади», – дейилади расмий хабарда.

Бундан ташқари, ишлаш учун ушбу давлатга борган шахслардан дарҳол ишлаш учун ва вақтинча яшаш учун рухсатнома олиш  сўралмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг