Қўқондаги портлашда бир киши ҳалок бўлган – вилоят ФВБ
Фарғона вилояти Қўқон шаҳар А.Навоий мавзесида хонадонда газ чақнаши оқибатида бир нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ФВБ Матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарда айтилишича, 12 декабр, душунба куни соат 15:24 да Қўқон шаҳар ФВБга шаҳарнинг А.Навоий мавзесидаги 101/13-уйда яшовчи 1991 йилда туғилган Д.Н. яшаш хонадонида газ чақнаши натижасида вафот этгани тўғрисида хабар келиб тушган.
ФВБ олиб борган ўрганиш давомида фуқаро Д.Н.нинг хонадонидаги газни текшириб кўриш мақсадида гугурт чаққан пайтда газ ва ҳаво аралашмаси натижасида чақнаш содир бўлган.
Натижада Д.Н. ҳодиса жойида вафот этган. У билан бирга бўлган укаси фуқаро Б.Н. танасининг турли жойларидан куйиш жароҳати билан Қўқон шаҳар тиббиёт марказига жойлаштирилган.
Мазкур холат юзасидан хозирда Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари орлиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter