Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўқондаги энг катта бозорда келиб чиққан ёнғин 4 соатда ўчирилди

Қўқондаги энг катта бозорда келиб чиққан ёнғин 4 соатда ўчирилди

Кеча Қўқон шаҳридаги энг йирик савдо комплексида ёнғин чиққани ҳақида хабар берган эдик.

ФВВ берган хабарга кўра, ёнғинга соат 19:25 да биринчи бўлинмалар етиб борган вақтда савдо комплекслари очиқ аланга билан ёнаётганлиги аниқланган.

Ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин 20:25 да қуршаб олиниб, ёнғин соат 23:30 да бартараф этилган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг