Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёдаги «метан заправка»да автомобиль портлади

Қашқадарёдаги «метан заправка»да автомобиль портлади

Бугун, 6 май куни соат 9:30 ларда Қашқадарё вмлояти Муборак тумани Кончилар маҳалласи ҳудудида жойлашган автомобилларга газ (метан) қуйиш шохобчасида оқ рангли, Nexia-2 русумли автомобилнинг газ баллонига газ қуйиш вақтида ёрилиш (портлаш) содир бўлди.

Вилоят ИИБ берган хабарга кўра, ҳодиса натижасида автомобил орқа қисми тўлиқ шикастланган. Ҳодиса жойида ёнғин содир бўлмаган.

Автомашина яқинда бўлган 1 нафар фуқаро енгил даражада тан жароҳати олган ва зудликда туман Тиббиёт бирлашмасига юборилган.

Ҳозирда ҳолат бўйича тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг