Қашқадарёда 40 дан ортиқ эчкиэмарнинг терисини шилиб олган шахсга жазо тайинланди
Қашқадарё вилояти экобошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари томонидан 2023 йилнинг 14 июн куни Касби туманида ўтказилган тадбирда маҳаллий фуқаролардан бирининг яшаш хонадонидан Ўзбекистон Қизил китоби ҳамда CITES Конвенциясининг 1-иловасига киритилган бўз эчкиэмарларни тутқунликда сақлаш ҳолати аниқланган.
Суриштирув-текширув ишлари натижасида ушбу шахснинг жонзотларни вахшийлик билан ўлдириб, терисини шилиб олаётгани аниқланган. Унинг хонадонидан тутқунликда сақланаётган 20 та эчкиэмар ва 43 та эчикиэмарнинг териси топилган.
Мазкур ҳолат бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.Идан 20 та тирик эчкиемар ва 43 та эчкиемарнинг териси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Ушбу ҳолат бўйича тегишли тартибда ҳуқуқбузарга ҳайвонот дунёсига етказилган жами 311 млн 850 минг сўм зарар ҳисобланиб, ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.
Тирик қолган 20 та бўз эчкемар ўзининг яшаш муҳити бўлган Муборак туманидаги чўл ҳудудларига қўйиб юборилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter