Қарши халқаро тиббиёт университети ташкил этилади – лойиҳа
Ҳукуматнинг «Қарши халқаро тиббиёт университети»ни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, ССВ, вилоят ҳокимлиги ҳамда «Dr Boboev Healh Center» МЧЖ , «Neo Institute of Medical Sciences and Technology» Ltd (Ҳиндистон), Истанбул Соғлик билимлари университети (Туркия) муассислигида Қарши шаҳрида нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Қарши халқаро тиббиёт университети ташкил этилади.
Муассисларга Университетнинг замонавий кўп тармоқли клиник базасини ташкил этиш, халқаро ўқув адабиётлар, ўқув симуляцион марказини жиҳозлар билан таъминлаш, хорижий профессор-ўқитувчилар, ва бошқа инвестиция маблағларини жалб этиш каби мажбуриятлар юкланади.
Шунингдек, вилоятда олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, вилоят ҳокимлигининг буюртмасига кўра ҳар йили танлов асосида иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган 50 нафар абитуриентларни давлат буюртмаси асосида (давлат гранти) ўқишга қабул қилиш мажбуриятини ҳам олади.
Белгиланишича, Университетда ўқитиш кундузги шаклда ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Университетда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ва мазкур ўқув йили учун Университетга бакалавриат дастури бўйича «Даволаш иши», «Педиатрия иши», «Стоматология», «Фармация иши» таълим йўналишларига тўлов-шартнома асосида 400 киши қабул қилинади.
Бакалавриатни тамомлаган талабаларнинг Қашқадарё вилоятидаги тиббиёт кадрлари танқис бўлган тиббиёт муассасаларида беш йил ишлаб бериши мажбурий ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter