Қалин туман Фарғона водийси аэропортлари фаолиятини чеклаб қўйди
Қалин туман ва кўриш чегарасининг пастлиги бир нечта халқаро аэропортларда самолётларни қабул қилиш ва жўнатишлар кечиктирилишига сабаб бўлди.
Жумладан, аэропортдаги ноқулай об-ҳаво туфайли HY87 (Урганч-Фарғона) рейси Урганч аэропортида ушланиб қолди. 73 йўловчиси бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 09:35 да учиши лозим эди.
Шунингдек, кўриш чегараси 25 метрдан кам бўлганлиги сабабли HY71/72, HY84 (Фарғона-Самарқанд, Фарғона-Тошкент) рейслари бекор қилинган.
«Фарғона» аэропорти Санкт-Петербургдан учган самолётни қабул қила олмади ва борт «Тошкент» аэропортига йўналтирилди. HY9628/9627 (Тошкент-Фарғона-Москва) ва HY081 (Тошкент-Фарғона) йўналишидаги рейсларнинг эса учиш вақти ўзгартирилди.
«Қуюқ туман (кўриш – 300 метр) HY622 (Москва-Андижон) рейси учиш аэропортида бир неча соатга кечиктирилишига сабаб бўлди. Ҳозирда самолёт кутиш зонасига йўналтирилган ва муқобил аэродромга жўнаб кетиши кутилмоқда.
Шунингдек, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Наманган аэропортида бир қатор рейслар қолдирилган. Беқарор об-ҳаво туфайли аэропорт вақти-вақти билан самолётларни қабул қилиш ва жўнатишларни чеклашга мажбур бўлмоқда.
Фарғона, Андижон ва Наманган халқаро аэропортларида яқин орада об-ҳаво шароити яхшиланишини кутилмоқда», – дейилади «Uzbekistan airports» канали хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter