Путин Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан табриклади
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевга табрик хати йўллади.
«Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Ўзбекистон Республикасининг миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан самимий табрикларимизни қабул қилинг.
Мамлакатингиз иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда умумэътироф этилган муваффақиятларга эришди. Ўзбекистон ҳақли равишда жаҳон миқёсида юксак нуфузга эга, халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳал этишда муҳим ўрин тутади.
Давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида жадал ривожланмоқда. Ишончим комилки, биз биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ўзаро манфаатли икки томонлама алоқаларнинг барча кўламини янада мустаҳкамлаймиз. Бу, шубҳасиз, дўст Россия ва Ўзбекистон халқлари манфаатларига жавоб беради ва Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга ҳамоҳангдир.
Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, чин қалбимдан мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, барча юртдошларингизга бахт ва фаровонлик тилайман», – дейилади РФ президенти табригида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter