Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Шавкат Мирзиёевнинг бугунги иш режаси ҳақида маълумот берилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг бугунги иш режаси ҳақида маълумот берилди

Шавкат Мирзиёевнинг бугунги иш режасидан бир нечта халқаро тадбирлар жой олган.

Президентнинг матбуот котиби Шерзод Асадовнинг ёзишича, айни пайтда давлати раҳбари Япония, Қатар, Покистон, Словакия ва Фаластиннинг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилмоқда.

Шунингдек, бугун Ўзбекистон Президенти Хитой ва Туркия делегацияларини ҳам қабул қилади.

Маълумот учун, жорий йилда Қатар ҳукумати Тошкентда ўз элчихонасини очган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг