Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент мактабига киролмаганлар ихтисослаштирилган мактабга қабул қилинади 

Президент мактабига киролмаганлар ихтисослаштирилган мактабга қабул қилинади 

Президент мактаблари имтиҳонларининг 2-босқичидан ўтолмаган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади. Бу ҳақда Ихтисослаштирилган таълим муссасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров маълум қилди.

Қайд этилишича, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига аниқ фанлар йўналишига қабул 5 – 11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7 –11-синфларга, кейинги ўқув йилларида 5 ва 7-синфларга амалга оширилади. 

Ҳар бир синфга 24 нафардан ўқувчилар қабул қилинади. 

Кириш имтиҳонлари натижалари Ихтисослаштирилган таълим муссасалари агентлиги томонидан оммавий ахборот воситаларида имтиҳон топширилган кундан кейин 20 кун мобайнида эълон қилинади. 

Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг кириш имтиҳонларидан ўтган ўқувчилар тўлиқ бепул таълим олишади. 

Кириш имтиҳонлари натижалари қайта кўриб чиқилмайди. Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича имтиҳон материаллари талабгорларга тақдим этилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг