Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пичоқ кўтариб ИИБ ходимларини қувлаган маҳкумга нисбатан жиноят иши очилди

Пичоқ кўтариб ИИБ ходимларини қувлаган маҳкумга нисбатан жиноят иши очилди

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида ИИБ профилактика инспекторларига пичоқ билан таҳдид қилган маҳкум ва бошқалар жиноий жавобгарликка тортиладиган бўлди. 

Бош прокуратура Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-кисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 август куни пробация рўйхатида турувчи ушбу фуқаро маст ҳолатида ИИБ ходимларига пичоқ билан таҳдид қилган ва уларни қувлаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг