Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Паркентликлар Сардоба фожиасидан талафот кўрганларга ёрдам кўрсатишди

Паркентликлар Сардоба фожиасидан талафот кўрганларга ёрдам кўрсатишди

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур туман тадбиркорлари ва аҳолиси тошқиндан азият чекканларга ёрдам кўрсатишмоқда.

Жумладан, 2 ярим тонна ун, 2 тонна ёғ, 1,1 тонна гуруч, 1,3 тонна макарон, 2500 дона тухум, 3 ярим тонна картошка, 1,2 тонна сабзи, 1 тонна пиёз, 1,4 тонна гўшт, 800 кг шакар, 100 кг чой каби озиқ-овқат маҳсулотлари қаторида, кўрпа-тўшак, тиббиёт ниқоблари, оёқ кийимлари, уст-бошлар, турли гигиеник воситалар, идиш-товоқлар ҳамда қурилиш материаллари сингари жами 289,1 млн. сўм миқдоридаги мурувват ёрдами Паркент тумани аҳлидан инсонпарварлик кўмаги сифатида юборилди.

Инсонпарварлик ёрдами ортилган автомобиллар карвонини Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳамедов бошчилигида ташкилот, корхона ҳамда муассасалар раҳбар ва мутасаддилари кузатиб қўйишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг