Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Париж Олимпиадаси иштирокчиси Ситора Турдибековага ҳам уй совға қилинди

Париж Олимпиадаси иштирокчиси Ситора Турдибековага ҳам уй совға қилинди

Париж-2024 Олимпиадаси иштирокчиси бокс бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси аъзоси Ситора Турдибековага Самарқанд вилояти Булунғур туманидан уй совға қилинди.

Туман ҳокимлиги берган маълумотга кўра, туман ҳокими Самандар Астанов боксчи қизнинг Париж Олимпиадаси мусобақада муносиб иштирок этиб, олқишларга сазовор бўлганини қайд этган ва унга янги уй совға қилган.

Шунингдек, боксчининг ота-онасига эсдалик совғалар топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Парижда ўтган ёзги Олимпиадада -57 кг вазн тоифасида нимчорак финалда рингга кўтарилган Ситора Турдибекова жинсий мансублиги юзасидан халқаро майдонда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган хитой-тайпейлик Лин Ю Тинга мағлуб бўлган эди.

Халқаро бокс ассоциацияси президенти Умар Кремлев эса, ўз навбатида, «Олимпиадада адолатсизликка учраган боксчи қизлар»га ҳам турнир ғолиблари қаторида 100 минг АҚШ доллари билан мукофотлашини эълон қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг